06 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -3,9 °C

Биласизми?
4 Июл  2019 1662

ОАВ: АҚШ олимлари Ойнинг батафсил харитасини туздилар

Америкалик олимлар ойнинг батафсил, жумладан, унинг қоронғи томони харитасини туздилар. Бу ҳақда чоршанба куни Гринбелт (Мериленд штати)даги Годдард номидаги космик парвозлар маркази директори ўринбосари Мишель Таллерга асосланган «Washington Times» газетаси шундай хабарни тарқатди.

Унинг гувоҳлик беришича, Ер табиий йўлдоши сиртининг батафсил тасвири «Ой орбитал разведкачиси» («Lunar Reconnaissance Orbiter, LRO») томонидан узатилган маълумотлар асосида яратилган. Ушбу Америка зонди 2009 йилнинг июнь ойида Ойга учирилганди. Унинг бортига оддий ва ультрабинафша кўринишли диапазонларда суратга оладиган камералар ўрнатилган. Бундан ташқари, ушбу Америка автомат аппаратига Россия фанлар академияси Космик тадқиқотлар институтининг Космик гамма-спектроскопияси лабораториясида яратилган қурилмалар жойлаштирилган. Бу ерда гап ЛЕНД, ХЕНД ва ДАН нейтрон детекторлари ҳақида бормоқда. «Ой орбитал разведкачиси»нинг икки йил ишлаши режалаштирилганди, аммо у ҳали ҳам ишлаяпти.

«Биз энди у ер (Ой)нинг деярли ҳар бир тепалиги, тоши ва ёриғини биламиз», дея Таллернинг сўзларини келтиради газета.

Газетада келтирилишича, бундай маълумотларнинг қўлга киритилиши, аввало, инсоннинг режалаштирилган парвози учун Ойдаги энг мақбул жойлар, шунингдек, автоматик равишда туширладиган модулларни қўндириш мумкин бўлган ҳудудларни аниқлаш имконини берган. Таллер ишлайдиган марказ АҚШ Миллий аэронавтика ва космик тадқиқотлар бошқармаси (НАСА) таркибига киради ва Вашингтон яқинида жойлашган.

Таллер Америка қўшма штатларининг 1969 йил июлида «Apollo 11» экспедицияси доирасида Ойга биринчи инсон қўнган даврда олимлар бундай маълумотларга эга бўлмаганини таъкидлаган. Экспедиция командири Нил Армстронг ва яна икки экипаж аъзоси — Базз Олдрин ва Майкл Коллинзлар бунга муваффақ бўлишган. 1969 йилнинг 20 июлида Армстронг ва Олдринлар «Eagle» модулида Ойга қўнишган. Коллинз эса Ой яқини орбитасидаги «Columbia» асосий бошқарув модулида қолган.

НАСАда ҳозир 2024 йилда астронавтларни Ойга, 2030 йилнинг ўрталарида эса Марсга етказадиган янги бошқариладиган Америка космик кемаси ва унинг ташувчиси борасида изланишлар олиб борилмоқда.

«Ой том маънода тепамизда осилиб турибди. У Қуёш тизими тарихини ўзида сақлайди. Янги экспедиция (Ойга) инқилобий бўлмаслиги ҳам мумкин эмас», дейди Таллер.

Унинг нуқтаи назарига кўра, Ой устидан олиб борилган ўнлаб йиллар давомидаги тадқиқотлар натижасида мутахассислар энди-энди ушбу самовий жисм ҳақида аниқ тушунчаларга эга бўлмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech