22 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,8 °C

Халқаро муносабатлар
24 Июл  2019 432
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида Владимир Путин давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан чин дилдан муборакбод этиб, фаровонлик ва муваффақият тилади.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида юксак даражага эришилганини катта мамнуният билан қайд этдилар. Кейинги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли икки томонлама алоқалар аниқ мазмун билан бойигани таъкидланди.

Ҳукуматлараро институтлар самарали фаолият юритмоқда, товар айирбошлаш ҳажми изчил ортмоқда, Россиянинг етакчи компания ва банклари иштирокида мамлакатимиз иқтисодиётининг турли тармоқларида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ва Россия ҳудудларининг амалий ҳамкорлиги фаоллашди. Таълим ва маданий-гуманитар соҳаларда алмашинувлар борасидаги ҳамкорлик мисли кўрилмаган даражага кўтарилди.

Мулоқот чоғида давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларга доир ва халқаро аҳамияга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар ҳамда бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон ва Россия Президентлари мамлакатларимиз халқларининг равнақи йўлида, бутун Марказий Осиё барқарорлиги ва тараққиётини таъминлаш мақсадида кенг кўламли шерикликни янада ривожлантириш борасидаги интилиши қатъий эканини тасдиқладилар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech