03 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25 °C

Транспорт
20 Мая  2020 433

Темир йўл ҳамкорликни мустаҳкамлайди

«Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темир йўли қурилиши масаласи муҳокама қилинди.

Бугун, 20 май куни Ўзбекистон транспорт вазири Элёр Ғаниев, Қирғизистон транспорт ва йўл вазири Жанат Бейшенов, Хитой Халқ Республикасининг ислоҳотлар ва ривожланиш бўйича давлат қўмитасининг чет эл капитали ва хорижий инвестициялар департаменти бош директори ўринбосари Чжэн Чипин бошчилигида видеоконференция алоқа шаклида учрашув ўтказилди.

Ўзбекистон томони ташаббуси билан ташкил этилган онлайн учрашувда томонлар «Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой» темир йўл қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича келгуси амалий чораларни муҳокама қилишди.

Хусусан, ушбу лойиҳа юзасидан томонлар тақдим этилган темир йўл қурилиши маршрутлари бўйича ягона тўхтамга келиш, лойиҳалаш ва қурилиш ишларида қўлланилаётган техник стандартлар, лойиҳани молиялаштириш манбалари ва бошқа ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Видеоанжуманда Элёр Ғаниев сўзга чиқиб, пандемия шароитида давлат чегаралари орқали темир йўл транспортида юкларни ташиш долзарб аҳамият касб этиб бораётгани таъкидлади.

Учрашувда томонлар тақдим этилган темир йўл қурилиши маршрутлари ва бошқа масалалар юзасидан келаси ҳафтада худди шу форматда учрашув ўтказишга келишиб олдилар, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech