04 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,3 °C

Агросектор
4 Мар  2020 2291

Приморе ўлкаси яқин ҳамкоримиз

2020 йил 4-7 март кунлари Россиянинг Приморе ўлкаси Ҳукумати раиси ўринбосари Константин Шестаков раҳбарлигидаги делегацияси Тошкентга ташриф буюради, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги.  

Мамлакатимизнинг Владивостокдаги Бош консуллиги ахборотига кўра, ташриф дастурида икки томонлама музокаралар, шунингдек Инвестиция ва ташқи савдо, Транспорт вазирликлари, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» Холдинг компанияси ва Ўзбекистоннинг хусусий сектори билан учрашувлар назарда тутилган. 

Ўзбекистондан Приморе ўлкасига мева-сабзавотларни етказиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш мақсадида улгуржи ва чакана савдо тармоқлари ҳамкорлиги, транспорт-логистик соҳасидаги биргаликдаги ҳаракат масалаларини муҳокама этиш режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech