22 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,8 °C

Маданият
2 Июл  2019 1152

Фақат денгиз ҳақида: Қорақалпоғистонда янги фильм суратга олинади

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикасида Эркин Аъзам муаллифлигидаги “Танҳо қайиқ”  бадиий фильмининг суратга олиниши кутилмоқда.

Фильмни суратга олиш ишларини жорий йилнинг 7-20 июль кунлари Нукус шаҳри, Хўжайли ва Мўйноқ туманларида олиб бориш режа қилинган, деб хабар тарқатди kruz.uz интернет-нашри Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати маълумотига таяниб.

Фильм ижодклорлари берган маълумотга кўра, мазкур картина бугунги кунда туманда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларига ҳамоҳанг равишда Мўйноқ шаҳарчаси ва Орoл денгизи ҳудудининг табиати, тарихи, ҳайвонот олами ва туман халқининг бетокрар удум ва анъаналари, инсонпарварлиги ва денгизнинг қайтишини умид билан кутиб яшаётган кишиларнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech