21 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,9 °C

Ижтимоий ҳаёт
13 Июн  2019 2506

Ишламаётган музлатгичдаги инсулин ёки МИБ ходимларининг муомаласи ҳақида

Бу масала ваколатим доирасига кирмайди, дея тақ этиб телефон гўшагини қўйди Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (МИБ) ходимаси Дилноза Хайитбоева. Маҳкамага уланиш учун бўлган кейинги уринишларнинг бари бесамар кетди.

Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, улар келишидан сал олдин йиғилиб қолган қарзларни қандай тўлашни турмуш ўртоғим билан муҳокама қилгандик. У пенсиясини олганди, мен эса маошимни. Албатта, электр ва газ учун тўловлар биринчи ўринда турарди.

Аммо тўловлар кечикиб кетди. Сабаби - турмуш ўртоғим шифохонага тушиб қолди. Анча йиллардан бери диабетдан азият чекади. Кутилмаганда қонидаги қанд миқдори бир неча бараварга ошиб кетди. Шифохонада ётиб даволаниш зарурати пайдо бўлди. Текширувлар ва таҳлиллардан унга яна «қўшимчалари» борлиги аниқланди - буйраклар фаолияти ёмонлашган, қон босими кўтарилган... Нимаям дердик, бошқа томондан рафиқам етмишдан ошган.

Шифокорлар ҳам қўлидан келган ҳамма ишни қилиб, уни оёққа турғазишди. Аммо қўшимча дори-дармонлар, препаратлар, муолажалар керак эди. Буларнинг бари озмунча пул турмайди, биласиз. Рамазон ҳайити арафасида шифохонадан уйга жавоб беришди. Ахир, тайёргарлик кўриш ҳам керак. Бундан ташқари, ҳаммаси бошқаларникидан кам бўлмаслиги учун тузуккина чиқим ҳам керак. Анъана ва урф-одатлар, дегандай.

Ингичка жой – узилади, дейишади халқда.

Уч набиранинг бувиси ана шу важларни келтириб, коммунал хизматлар учун тўловнинг бор-йўғи икки кунга кечикиши сабабини тушунтиришга ҳаракат қилди.

– Бир соат ичида барча тўловлар қоғозини ўзингизга кўрсатамиз, – деди пенсионер аёл ҳаяжондан қалтираб. Қўллари қалтирарди, яна қанд миқдори кўтарилган кўринади.

Бироқ МИБ техниги Дониёр Комилов (охир-оқибат у мағрурлик билан ўзини шандай дея таништирди), афтидан,  ҳеч нарсани кўрмасди, эшитмасди. Жарима қоғозини тўлдиришда давом этди, бу орада ёрдамчиси электрни узиб, ҳисоблагичга тақиқ қоғози ёпиштирди. Ялиниб-ёлвормай, илтимос қилмай, тиз чўкмай, шунчаки ҳаммаси қандай бўлганини тушунтиришлари уларнинг аччиғини чиқаргандай кўринди. Тўлашдан бўйин товлаётганимиз йўқ-ку?!

Барча ҳаракатларда анчайин қўпол ва кишининг ғашига тегадиган шаклдаги иборалар ишлатилди. Кутилмаган меҳмонларнинг нега бундай оҳангда гарираётгани сабаби сўралганда худди ўша Комилов жавоб берди:

– Сизлар билан яна қандай гаплашишим керак?

Маҳкаманинг телефон рақамини талаб қилдим. Ходимларининг бизни салкам жиноятчиларга чиқаришган кекса кишилар қаршисидаги қўпол хатти-ҳаракатларидан шикоят қилиш учун.

Фақат бир нечта уринишдан сўнггина бюронинг учта мутахассисидан бирига улана олдим. Афтидан, бошқа мурожаатлар ҳам кўп, шекилли, буни Дилноза Ҳайитбоеванинг тездагина энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдоридаги жарима, дейишидан тушуниш қийин эмасди. Ҳамкасбларининг хатти-ҳаракатларига изоҳ ҳам бериб ўтирмай, қўпполлик билан алоқани узди. Афтидан, ёши катталарга ҳурмат ва иззатни узун-узун «туут-туут»лар босиб юборди чоғи. Халқимизни ҳамиша бошқалардан ажратиб турадиган нарсаси ҳам шу аслида. Маҳаллалардаги оқсоқоллар ана шундай йигит-қизларга дуч келганда улардан: «Ота-онанг кимлар?», деб сўрашади.

Турмуш ўртоғим ўша ердаги кассада коммунал хизматлар учун ҳисоб-китоб қилиб ва жаримани тўлагач, барибир Мирзо Улуғбек тумани МИБ раҳбари билан учрашиб, гаплашди.

– Менга ўхшаганлар кўп экан. Аксарияти ёши улуғ одамлар. Ҳали пенсия олишмаганини айтиб, шикоят қилишарди. Навбатга турганлар бир олам, – дейди у. – Бошлиқ хушмуомалалик кўрсатди, сабр билан гапларимни тинглади. Аҳволимни кўриб, ҳатто, бир стакан сув ҳам таклиф қилди. Тарбия кўрган ва боадаб экан.

Бўлди, бошқа ҳеч қандай гап қўшмади. Фақат квитанцияларни кўрсатди, холос. Электр учун 210 минг сўм тўлабди, жарима тўлови эса 405 минг сўм экан. Бу - пенсиясининг учдан бир қисми.

Оиламиз яна бир қоидани бузганини, яъни электр энергияси истеъмол қилиш қоидасини бузганини тан олади. Эсингизда бўлса, электрни узиб кетишганини айтгандик. Техник Дониёр Комилов қарз узилгандан сўнг ҳисоблагичдаги тақиқ қоғозини олиб ташлашга ваъда берганди. Ҳатто, биз учун телефон рақамини ҳам қолдирди. Уни саккиз соатдан зиёд вақт кутдик. Мобил телефон орқали у билан икки марта гаплашган бўлсам-да, барибир келмади.

Ишламаётган музлатгичда инсулин, диабет ва бошқа касалликларга қарши дори-дармонлар бузилиб қолмаслиги учун мен тақиқни бузишга қарор қилдим. Қолаверса, шифокор ҳам беморни қоронғида кўрмайди-ку?!.

Тожи Тимуров.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech