11 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,8 °C

Энергетика
23 Июл  2020 608

Углеводородларни қазиб олиш тартиби белгиланди

2020 йил 21 июлда Ҳукуматнинг 448-сонли «Тақсимланмайдиган таваккалчиликларга эга бўлган контрактлар асосида углеводородларни қазиб олиш механизмини жорий этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, углеводородлар қазиб олишни кўпайтириш назарда тутилган конлар рўйхати ер қаъридан фойдаланувчиларнинг таклифлари асосида Энергетика вазирлиги томонидан мунтазам равишда шакллантирилади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси билан келишилади.

Контрактлар бир ёки бир неча конлар бўйича 10 йилгача бўлган муддатга, ер қаъридан фойдаланувчи ҳамда пудратчининг ўзаро келишувига кўра қўшимча 5 йилгача узайтириш имконияти билан тузилиши мумкин.

Ер қаъридан фойдаланувчи пудратчини танлаш бўйича танлов савдоларини ўтказишда корпоратив буюртмачи вазифасини бажаради.

Танлов савдолари ҳар бир алоҳида кон бўйича эълон қилинади.

Танлов савдолари ғолиби – пудратчи 100 фоиз улушли иштироки бўлган шўъба юридик шахсни ташкил қилиши ва давлат рўйхатидан ўтказиши шарт (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган юридик шахслар – резидентлар бундан мустасно).

Ер қаъридан фойдаланувчи пудратчи билан танлов савдоларининг натижаларига кўра контракт тузади.

Қарор билан шунингдек, контрактга қўйиладиган минимал талаблар белгиланди.

Тақсимланмайдиган таваккалчиликларга эга бўлган контрактлар асосида углеводородларни қазиб олиш механизми:

- устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 ва ундан ортиқ фоизни ташкил қиладиган давлат корхоналари ва юридик шахсларга;

- давлат улуши 50 ҳамда ундан ортиқ фоизни ташкил қиладиган юридик шахсга устав фондининг (капиталининг) 50 ва ундан ортиқ фоизи тегишли бўлган юридик шахсларга татбиқ этилади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech