19 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,2 °C

Мамлакатимизда
16 Янв  2019 1088

Янги, 100 000 сўмлик пул чиқаркан…

15 январь куни Олий Мажлис Сенати 100000 (юз минг) сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади.

 

Йирик номиналдаги банкнот Марказий банк томонидан қуйидаги мақсадларда кўра муомалага чиқарилмоқда:

- аҳоли учун нақд пуллар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш;

- нақд пулларни сақлаш ва ташиш билан боғлиқ харажатларни камайтириш;

- аҳолига банкоматлар орқали хизмат кўрсатишда самарадорликни ошириш;

- муомаладаги нақд пуллар таркибини оптималлаштириш.

100 000 (юз минг) сўм қийматдаги банкнотлар жорий пул массаси доирасида чиқарилади ҳамда унинг ўсишига таъсир кўрсатмайди.

Янги номиналдаги банкнотнинг кўриниши, таснифи ва чиқарилиш санаси Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Ўз ахборотимиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech