26 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,8 °C

Мамлакатимизда
24 Янв  2020 500

2019 йилда кўрилган иқтисодий судлар сони 2018 йилга нисбатан 51 фоизга камайди

Ўтган йили иқтисодий судлар томонидан 197 291 та иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Шундан даъвогарлар фойдасига 11,7 триллион сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган бўлиб, кўрилган ишлар сони 2018 йилга нисбатан 51 фоизга камайган.

Ушбу даврда Тошкент шаҳар, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд ва Андижон вилоятлари иқтисодий судлари пешқадамлик қилишган.

Шуниси қизиқки, низо тартибида кўрилган ишларнинг салмоқли қисми, яъни 126 678 таси бевосита жойларда, яъни сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган бўлиб, бу тарафларга муайан қулайликлар яратилишига ҳамда суд таъсирчанлигини оширилишига олиб келди.

Иқтисодий судлар томонидан ҳал этилган ишларнинг 3 676 таси видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқилиши натижасида тарафларнинг 2,4 миллиард сўмдан зиёд маблағларининг тежаб қолинишига эришилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид 31 948 та иқтисодий иш кўриб чиқилди ҳамда улар фойдасига 1,3 триллион сўм миқдорида маблағ ундириб берилди.

Ҳисобот даврида иқтисодий судларда кўрилган ишларнинг асосий қисмини контрактация, маҳсулот етказиб бериш, кредит, коммунал ва ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаларидан келиб чиқадиган низолар бўйича ишлар ташкил этди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 675 та шикоят ва протестлар кўриб чиқилди. Шунингдек, қуйи судлар томонидан чиқарилган 345 та қарор бекор қилинди ва 115 та суд қарорлари ўзгартирилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech