10 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,7 °C

Спорт
29 Мая  2020 793

Халқаро стандартдаги велотрасса

Юртимизда велоспортнинг BMX йўналиши бўйича трасса қурилиши бошланди.

Жиззах шаҳридаги Сангзоркўл мавзесида велосипед спортининг Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ВМХ йўналиши бўйича юртимиздаги дастлабки трасса қурилиши бошланди.

Ҳозирда Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбарияти трасса учун ажратилган ҳудудни яқиндан ўрганиб чиқишмоқда. Таъкидлаш жоиз, қурилиш вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан бунёд этилмоқда ва лойиҳалаштирилмоқда.

ВМХ Олимпия ўйинларида янги спорт турларидан бўлиб, унда иштирокчилар гуруҳ бўлиб стартдан қўзғалишида ва узунлиги катта бўлмаган, аммо мураккаб йўлларда пойга ўтказишади. Ушбу спорт тури 2008 йилдан ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилган.

Жиззахда қурилажак трасса Украина, Франция ва бельгиялик мутахассислар томонидан лойиҳалаштирилади ва экспертлар қурилиш ишлари бошлангач бевосита жараённи назорат қилиб боришади (халқаро парвозлар очилгач). Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, трасса сентябрь ойида очилиши кутиляпти, деб хабар беради Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech