12 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,5 °C

Агросектор
9 Ноя  2019 1077

Нукусда Ветеринария техникуми ташкил этилди

“Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (07.11.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида чорвачиликни жадал ривожлантириш бўйича комиссия ташкил этилди.

Чорвачиликни ривожлантиришдаги тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, чорвачилик соҳасига аҳолини кенг жалб қилиш, уларнинг чорвачилик билан шуғулланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш Комиссиянинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.

Қарор билан Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали қошида Ветеринария техникуми ташкил этилди.

Қарорга кўра, Филиал бакалавриатига 2020/21-2022/23 ўқув йилларида қабул параметрларини шакллантиришда Бўзатов, Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларида 5 йил ишлаб бериш шарти билан ушбу туманлар бўйича давлат гранти асосида алоҳида мақсадли қабул кўрсаткичлари назарда тутилади.

Қарор билан, шунингдек, Қорақалпоғистонда чорвачиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech