22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,3 °C

Хавфсизлик
9 Апр  2019 988

Нукусда босқинчилик. Пичоқланган икки кишидан биттаси вафот этган

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, 8 апрель куни соат 04:00 ларда Нукус шаҳар, Тахтакўпир кўчаси 66-уйда яшовчи Д.М. (1956 й.т.) уйида юрган номаълум шахснинг овозини эшитиб, у томонга борган вақтда номаълум шахс уни қасддан ўлдириш мақсадида кўкрак қафасининг ўнг қисмига пичоқ билан бир маротаба урган.

 

Шунингдек, номаълум шахс Д.М. уйдагиларни ёрдамга чақирган вақтда чиқиб келган турмуш ўртоғи А.Ш.нинг (1961 й.т.) кўкрак қафасининг чап томонига пичоқ билан бир маротаба уриб, воқеа жойидан яширинган.

А.Ш. олган тан жароҳати натижасида воқеа жойида вафот этган, Д.М. шифохонага ётқизилиб, зудлик билан кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 8 апрель куни Нукус шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноятни содир этган шахсни аниқлаш учун барча зарурий тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech