06 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,6 °C

Инвестициялар
4 Мар  2020 717

Нуфузли банк раҳбари Фарғонада

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг президенти Сума Чакрабарти Фарғонага келди.

«Фарғона» халқаро аэропортида бўлиб ўтган дастлабки мулоқот чоғида вилоят ҳокими Ш.Ғаниев меҳмонга вилоятнинг иқтисодий салоҳияти ва инвестицион муҳити, Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредит линиялари ҳисобидан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиш жараёнлари ҳақида гапириб берди.

Таъкидланишича ўтган йили мазкур банк орқали вилоятда 45 та лойиҳа ташаббускорлари қўллаб-қувватланди. Мисол учун, Марғилон шаҳридаги «Ferlev» МЧЖнинг нефт маҳсулотлари сотиб олиш, Данғара туманидаги «Real kabelinvest» корхонасининг замонавий иссиқхона ташкил қилиш, Фарғона шаҳридаги «Meridian diagnostic hospital» ОАЖнинг тиббий асбоб-ускуналар сотиб олиш лойиҳаси учун банк кредит маблағи ўзлаштирилди.

Европалик меҳмон Марғилон шаҳридаги «Ёдгорлик» ва «Индорама Қўқон текстил» фабрикалари билан танишди.

Сума Чакрабарти жаноблари Фарғонанинг ўзига хос табиатга эга вилоят эканлигини таъкидлаб, Марғилон шаҳрида ўтказилган халқаро «Атлас» ва Қўқондаги «Ҳунармадчилик» фестивали ҳақида алҳоҳида мамнуният билан фикр билдирди. Фарғоналик ҳунармандларнинг маҳсулотларини ҳам юқори баҳолади, деб хабар беради Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech