17 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,2 °C

Мамлакатимизда
12 Сен  2019 1269

Нозим Ҳусанов Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Сергели тумани ҳокими Ҳусанов Нозим Бахтиёрович Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинланган ва бу ҳақидаги қарор Олий Мажлис Сенати аъзолари томонидан тасдиқланган.

Нозим Ҳусанов узоқ йиллар давомида малакали иқтисодчи сифатида банк соҳасида самарали фаолият юритди. Қатор тижорат банклари ва Марказий банкда раҳбарлик лавозимларида  ишлаган.

Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари ҳамда биринчи ўринбосари сифатида пойтахтимиз иқтисодиёти ўсиши ва турли соҳалар ривожига муносиб ҳисса қўшган. 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech