26 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25 °C

Мамлакатимизда
20 Дек  2018 574

Яна битта замонавий Давлат хизматлари маркази ўз фаолиятини бошлади

Навоий вилоятининг Навоий шаҳарида бир қатор қулайлик ва янгиликларга эга бўлган замонавий Давлат хизматлари маркази ўз фаолиятини бошлади.

Ушбу марказда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш, тадбиркорларга бож тўловларини амалга ошириш, фуқаролик биометрик паспортини бериш, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш ва бошқа давлат хизматлари кўрсатилади.

Тўрт қаватли янги бинода жойлашган марказнинг кириш йўлагидаги ресепшн хизмати ходимлари келганларга электрон навбат талонини олиш, қайси ойнага мурожаат этиш кераклиги бўйича дастлабки маълумотни беради.

Янада қулайлик яратиш мақсадида бу ерда болалар ўйингоҳи, давлат божини тўлаш учун махсус касса ва бошқалар ишлаб турибди. Ташриф буюрувчилар бепул Wi-fi дан фойдаланиш имкониятига эга. Агар кутилмаганда мобил қурилмаларингизнинг қуввати тугаб қолса, уни тўлдириш имкони ҳам яратилган. Янги Давлат хизматлари маркази ана шундай қурилмаларни қувватлаш учун зарурий воситалар билан жиҳозланган.

Имконияти чекланган шахслар учун тегишли аравача ва пандус ўрнатилган. Умуман олганда, ҳар бир фуқарога алоҳида эътибор қаратиш, жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари ҳисобга олинган. Бу ерда 60 қабул ойналари орқали юздан ортиқ энг оммабоп давлат хизматлари кўрсатилади.

Мазкур замонавий Марказ, Навоий шаҳар аҳолиси учун чинакам Янги йил туҳфаси бўлди дийиш мумкин.

А.Салимов

Манба: Давлат хизматлари агентлиги

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech