21 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Абдулазиз Камилов Ҳиндистоннинг янги элчисини қабул қилди

Бугун, 26 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Сантош Жани қабул қилди.

Ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилар экан, Вазир дўст Ҳиндистон Элчисини юқори ва масулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унга самарали фаолият тилади, деб хабар қилади Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларининг долзарб кун тартиби муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил Ҳиндистонга давлат ташрифи ва жорий йилнинг январ ойида бўлиб ўтган “Жўшқин Гужарат” саммитидаги иштироки икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим воқеаси бўлгани таъкидланди.

Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлик институтларининг бўлажак мажлислари ва бошқа қўшма тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech