15 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,8 °C

Кейинги авлод
8 Фев  2019 2287

Энди абитуриент ўз туманидан чиқмасдан хоҳлаган олий таълим муассасасига ҳужжат топшириши мумкин

2019 йилдан бошлаб барча Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш Давлат хизматлари марказлари орқали амалга ошириладиБу ҳақда Президентимизнинг тегишли Фармонида белгиланган.

Ҳозирда Давлат хизматлари агентлиги томонидан бунга зарурий чоралар ҳам кўрилмоқда.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб абитуриентлардан ўқишга кириш бўйича ҳужжатларни 201 та туман ва шаҳарларда фаолият олиб браётган ДХМ орқали қабул қилиш амалиёти жорий этилди.

Ушбу янгилик амалиётда ўзининг қуйидаги ижобий жиҳатларини кўрсатди:

- ҳужжат топшириш жараёнида ортиқча қоғозбозликдан воз кечилди;

- ҳар бир абитуриентга ўзининг тумани ёки шаҳри, шунингдек, ўзи хоҳлаган ҳудуддан ҳужжат топшириш имкони яратилди;

- уларнинг қимматли вақти тежалди;

- абитуриентларнинг ҳудудлардан овора бўлиб пойтахтга келиш оқими кескин камайди — уларнинг ортиқча сарф-ҳаражатларини олдини олди;

- ҳужжат топшириш жараёнига бир неча соат ёки кун эмас балки 15-20 дақиқа кифоя қилди;

- абитуриент ҳужжат топширганидан сўнг ҳужжатларнинг асли унинг ўзида қолди;

- университет томонидан фақат ўқишга кирган талабаларнинг ҳужжатигина уларнинг ўзидан қабул қилиниб, олий таълим муассасаси қабул комиссияси ва архивида ортиқча ҳужжат айланмасини кескин камайтирди.

Эслатиб ўтамиз, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш бўйича давлат хизматини туманлардаги Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилиши абитуриентларга Тошкент шаҳридаги ва республиканинг исталган ҳудудида жойлашган олий таълим муассасасига ўзининг туманидан чиқмасдан туриб ҳужжат топшириш, шунингдек, онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳужжат топшириш имкониятини яратади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech