
“Hellogram” деб номланган янги мессенжер Нукус талабаси томонидан ишлаб чиқилди
Яқинда ТАТУнинг Нукус филиали 2-босқич талабаси Комилжон Зокиров томонидан “Hellogram” деб номланган янги мессенжер ишлаб чиқилди, деб хабар тарқатди KRuz.uz. университет филиали матбуот хизматига таяниб.
– “Бу мессенжернинг бошқа тармоқлардан фарқи шундаки, “Hellogram” фойдаланувчилари фақат админ томонидан блокланади. Бу ҳозирги кунда инсонлар орасидаги турли тушунмовчиликларнинг олдини олади. Сабаби программа инсонларга хос муносабатларни тушунмайди, у техника бўлгани учун унда ҳиссиёт йўқ. Шунинг учун дастурда админ томонидангина блоклаш ишлари олиб борилади. Мессенжер позитив муносабатларга йўналтирилган бўлиб, қўшимча мусиц видео плаерлари ҳам бор.” – дейди, мессенжер муаллифи Комилжон Зокиров.
Маълумот учун, “Hellogram” тармоғи Tелеграм ,WhatsApp тармоқларидан фарқи сизга админ билан тез-тез боғланиб туриш имконини беради. “Hellogram”ни тез орада интернет орқали юклаб олиш имконига эга бўласиз.