16 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,9 °C

Мамлакатимизда
19 Сен  2019 830

Туризимни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди

Президент қарорига мувофиқ, Улуғбек Аҳмадович Аъзамов Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар қилади қўмита матбуот хизмати.

Аъзамов Улуғбек Аҳмадович, 1981 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 2002 йилда Буюк Британиянинг Суррей университетини “Халқаро туризм менежменти ва меҳмондўстлик” йўналиши бўйича тамомлаган. Тайинловга қадар Улуғбек Аҳмадович Аъзамов Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келган. 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech