12 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,7 °C

Рақамлаштириш
18 Фев  2020 2513

«Ўзбектелеком»дан янги хизмат турлари

Эндиликда интернет хизматларига уланиш учун  онлайн тразда ариза бериш мумкин.

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тизимдаги корхоналар иш самарадорлиги, аҳолига қулай ва сифатли хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки, рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини оширади, ортиқча харажатларни камайтиради, одамлар турмушини кескин яхшилаши мумкин.

Эндиликда юртимиз аҳолиси кенг полосали алоқа хизматларига уланиш учун «Ўзбектелеком» АКнинг сотув ва хизмат кўрсатиш офисларига ташриф буюрмай онлайн тарзда ариза беришлари мумкин. Бунинг учун мурожаат қилувчи бевосита «1084» қисқа рақами бўйича Ахборот марказига қўнғироқ қилиш, шунингдек Компания расмий сайтининг «Онлайн дастур» бўлими орқали аризалар  қабул қилинади, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

Ўз ўрнида «Ўзбектелеком» АКнинг ҳудудий бўлинмалари Ахборот марказидан аризалар қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш кунидан кечиктирмасдан жойларга чиққан ҳолда хизматга уланишни ташкил этишга буюртма берадилар.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech