16 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -3,6 °C

Урбанизация
15 Ноя  2019 959

Тошкентда яна бир йўл чизмаси синов тариқасида қўлланилмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ва Ҳокимият ходимлари ҳамкорлигида йўлларда юзага келаётган тирбандликларга қарши чора кўриш мақсадида йўлларнинг муаммоли ҳудудларига махсус чизма ётқизилаётганди.

 

Унга кўра ҳаракат йўлагида тирбандлик ҳосил бўлган бўлса, ҳайдовчи чизма устида ҳаракатланмасдан тўхтайди ва орқадаги автомобилларни ҳам тўхташга мажбур қилади.

Халқаро тажрибага кўра ушбу чизманинг икки хил тури бор. Уларнинг бири билан ҳайдовчилар ўтган ҳафта танишиб, унга “вафель чизмаси” деган ном беришди (ташқи кўриниши сабабли). Энди иккинчи тури ҳам қўлланилмоқда. У Амир Темур ва Осиё кўчалари кесишмасида (“Қозоғистон” кинотеатри) ётқизилди. Чизма чорраҳа чегарасини белгилайдиган икки сариқ рангдаги чизиқларнинг кесишмаларидан иборат, деб хабар қилади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Қайд этиш лозимки, икки турдаги чизманинг талаблари бир хил: йўллардаги тирбандликлар билан курашиш. Ушбу муаммо чорраҳаларда светофор ишламаган ҳолларда яққол кўзга ташланади: ҳаттоки ЙПХ инспектори томонидан ҳаракат оқими бошқарилиб турганда ҳам баъзи автомобилчилар тегишли ишорани кутиб турмасдан “ўтиб кетмоқчи” бўлишади. Бу эса автомобилларнинг тиқилиб қолишига ва кесиб ўтаётган кўчаларидан ҳаракатланишни бошлаган машиналарни йўли тўсиб қўйилишига олиб келади. Натижада ҳолат ушбу чорраҳани кесиб ўтммоқчи бўлган барча ҳайдовчилар учун муаммога айланади, уни ҳал қилиш учун эса қўшимча вақт талаб этилади.

Бир нечта катта чорраҳаларда синов чизмаларидан ташқари ўнг томонга бурилувчилар учун “чўнтаклар” ташкил этилиб, чорраҳалардаги ҳолат янада енгиллашади. Ушбу имкониятларни ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, ҳозирнинг ўзида кўплаб чорраҳаларда чизмалар ўнг томонга бурилиш учун имкон қолдирилган ҳолда ётқизилмоқда.   

Ҳурматли ҳайдовчилар! Чизмаларнинг икки тури ҳам тирбандликлар билан курашишга мўлжалланган бўлиб, сизнинг хавфсизлигингиз учун ташкил этилмоқда. Барчангиздан бугуноқ уларга амал қилишни бошлашни сўраймиз: бошқаларга ибрат бўлиш билан бирга тез орада юзага келган қулайликнинг гувоҳи бўласиз, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech