20 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13 °C

Мамлакатимизда
22 Мая  2019 785

Нотариал ҳаракатни якунлаш ва тўловларни текшириш учун мижозга “СМС хабар” юборилади

Фуқаролар учун яна бир янгилик!

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 1 июнидан нотариуслар фаолиятида “СМС хабар” электрон тизими жорий этилмоқда. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги маълум қилмоқда.

“СМС хабар” да 2 та жуда муҳим маълумот бўлади:

Биринчиси, хабарда нотариал ҳаракатлар учун мижоз томонидан амалга оширилган тўловнинг аниқ миқдори кўрсатилган бўлади. Яъни, нотариат ходими талабига асосан ёки кассада мижоз томонидан тўланган пул миқдорини СМС хабарда кўрсатилган қонуний тўловлар миқдори билан солиштириш имконияти пайдо бўлади.

Иккинчиси, нотариал ҳаракатни охирига етказиш учун СМС хабар орқали тўртта рақамли код мижознинг телефонига юборилади. Нотариус ушбу тасдиқловчи кодни электрон тизимга киритгандан сўнггина нотариал ҳаракатни амалга оширишни расман якунлашга рухсат этилади.

Бунда ушбу код нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун калит вазифасини бажаради.

Уяли телефони йўқ шахслар бу янгиликдан қандай фойдаланади?

Бугунги кунда уяли телефони йўқ кишилар жамиятимизда жуда озчиликни ташкил қилади. Агар бундай ҳолат бўлса, мижознинг бирор қариндоши ёки танишининг телефони орқали ушбу хабарни олиши ва тасдиқловчи кодни нотариусга айтиши орқали нотариал ҳаракатни амалга ошириши мумкин. Шундай шахслар ҳам топилмаган ҳолда, истисно тариқасида нотариат идораси ходимлари телефон рақамидан фойдаланишга йўл қўйилади. Республикадаги барча ходимларнинг телефонлари олдиндан базага киритилган бўлади. Нотариат идораси ходими телефон номеридан фойдаланилганда, электрон тизимга алоҳида белги қўйилади ва адлия органлари томонидан айнан бир хил телефон номерлар қайта-қайта ишлатилган ҳолатларда автоматик тизим ёрдамида доимий назорат қилиб борилади.

“СМС хабар” электрон тизимидан кутилаётган натижа:

  1. Нотариал идораларда коррупцион ҳолатлар бартараф этилишига сезиларли таъсир қилади.
  2. Нотариуслар томонидан ортиқча пул ундириш имкониятини кескин чеклайди (чунки ҳар бир мижоз қонуний қанча пул тўланганини билиб олади).

Агар мижоздан ортиқча тўлов ундирилганлиги аниқланса, шу заҳоти Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилиш, бу ҳақда шикоят қолдириш ёки нотариуснинг ўзига тафовут сабаби юзасидан қатъий ва жуда ноқулай саволни бериш мумкин бўлади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech