21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,3 °C

IT-хабарлар
20 Авг  2019 981

«Nokia»ни қўмсаб...

Ўн йил муқаддам компания 2720 моделини ишлаб чиқарганди ва халқ унга «буклама», дея ном берганди.

Энди тармоқда таниқли гаджетни «қайта жонлантириш»га қарор қилингани ҳақида тахминлар пайдо бўлди ва ТА-1170 рақамли қурилма сертификатлангани айтилмоқда, дея хабар беради mobidevices.ru. Бу «Nokia» 2720 нинг 2019 йилдаги версияси бўлиши мумкин, деб тахмин қилинмоқда. Гаджет Таиландда сертификатлашдан ўтди ва унинг смартфон эмас, балки кўпчиликка яхши таниш мобиль телефон экани тасдиқланди.

Компания IFA 2019 кўргазмасида иштирок этишни режалаштирмоқда. Янги эски моделнинг айнан унда тақдим этилишига мутахассисларнинг ишончи комил.

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech