14 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14 °C

Хавфсизлик
16 Янв  2019 2168

ИИБ ходимлари журналистларга экскурсия ташкил этди

Юнусобод тумани 7-чи ички ишлар бўлинмасида Тошкент шаҳар ИИББнинг 2018 йилдаги фаолиятига бағишланган бирифинг бўлиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 10 январь куни ушбу бўлинмада бўлди ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун бош бошқармага тўртта вертолёт ажратиб, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида топшириқлар берди.

 

Маҳкама ходимлари журналистлар учун экскурсия ташкил этдилар, уларни мутахассислар фаолияти, замонавий ускуналар билан жиҳозланган кабинетлар билан таништирдилар. Кўпгина детектив жанридаги фильмларда намойиш этиладиган деворининг бир томонига кўзгу ўрнатилган сўроқ қилиш хонасини эсласангиз керак? Кўзгу ортидан эса одатда терговчилар, холис гувоҳлар ёки жиноят қурборлари ўрин олишади. Бу ерда ҳам микрофон, камера ва бошқа девайслар ўрнатилган шундай «махфий хона» мавжуд экан.

Журналистларга «Тергов портфели» анжомларини намойиш этишди: унда турли қўлчироқлар, лупа, махсус смартфон, учбурчак ёруғликқайтаргич, дори қути ва бошқа кўплаб буюмлар бор экан.

Қўшни хона – болалар хонаси. Бу ерда ИИБга турли сабаблар билан тушиб қолган болакайлар вақтини ўтказишади. Зарурат туғилса, улар билан психолог суҳбатлашади. Энг қизиғи, бу мутахассиснинг ҳарбий ёки тиббий эпикировкадаги мундири йўқ. Бу болакайларнинг ходим билан сўзлашганда стрессни ҳис қилмаслиги учун зарур.

Айтиш жоизки, Тошкентда яшовчи истаган киши ички ишлар бўлинмасига мурожаат қилиши мумкин. Бўлинмалар жами 73 та, ҳар бир туманга тўрттадан саккизтагача тўғри келади. Уларда ёрдам беришга ва хавфсизликни таъминлашга ҳамиша шай терговчи, психологлар жамоаси фаолият олиб боради. Ҳатто, аёлларга ёрдам беришга ихтисослашган мутахассис ҳам бор. Айримлари қўрққанидан органларга мурожаат қилмайди, масалан, баъзилари узоқ йиллар мобайнида зулмкор муносабатга чидашади ва бундай ҳолатлар кўп. Мутахассисларнинг айтишича, бундай ҳолларда «102»га қўрғироқ қилиш мумкин. Улар эса ҳодиса ҳақида ИИБга хабар етказади, кейин ходимлар томонидан зудликда чора кўрилади.

Журналистларнинг Ички ишлар вазири ўринбосари, Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи генерал-майор Рустам Жўраев билан учрашувида у йил якунлари ҳақида маълумот берди. Шундай қилиб, 2018 йилда жиноятлар сони 49 фоизга камайган, жиноят-қидирув йўналиши кўрсаткичи ҳам шундай, қотилликлар сони 11,6 фоизга, ўлим билан тугаган ЙТҲ 34 фоизга камайган. Тўққизта маҳаллада бирортаям жиноят содир этилмагани алоҳида таъкидланди.

Айниқса, «Хавфсиз пойтахт» концепциясига алоҳида эътибор қаратилган. Унга ички ишлар органлари ходимлари, Миллий гвардия ва «Фидокор ёшлар» гуруҳининг кеча-кундуз, уч сменада патрулни амалга ошириши киради.

Журналистлар турли мавзулардаги саволларини ўртага ташлади. Улар орасида аҳоли кўчаларда ва майдонларда қарийб эрталабгача юриб кутиб олган янги йил байрами ҳақидагиси ҳам бўлди. Хўш, бу шаҳардаги умумий ҳолатга таъсир кўрсатдими?

Саволга «йўқ», деган жавоб қайтарилди. Ҳаммаси, арчалар ўрнатилган майдонга кириш ва чиқишнинг бари пухта ўйлаб чиқилган, ташкиллаштирилган. Байрамда ҳамма нарсага улгуриш учун югураётган болакайларнинг ота-онаси кўзига кўринмай қолишлари ташвиш келтиргани ҳам бор гап. «Лекин ходимларимиз уларни жуда тез топиб беришди», дейди генерал-майор.

Журналистлар тиланчилар борасидаги фаолият критерийлари, яқиндаги ўзгаришлар сабаб уларга нисбатан муносабат қандай бўлиши ҳақида сўрашди.

- Аввало, ҳаракатлар «профессионал»ларга йўналтирилади. Ҳар бир одамга ёрдам бериш мақсадида фалокатга йўлиққанлар билан алоҳида иш олиб борамиз. Масалан, уларнинг айримларини ишга жойлаш мумкин. 2018 йилда яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказида 3032 фуқарога ёрдам берилди. Уларнинг 321 тасига биометрик паспорт берилиб, 176 таси ишга жойлаштирилди.

Константин Башлаев.

Музаффар Абдуллаев сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech