02 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,8 °C

Долзарб
30 Мар  2020 520

Нефть нархи коронавирус туфайли яна тўрт фоизга арзонлашди

Душанба куни эрталаб нефтнинг жаҳон бозоридаги нархи яна тушиб кетди.

Коронавирус тарқалиши таъсири остида нефтга бўлган глобал талабнинг тушиб кетиши оқибатида асосий маркалар  4 фоизга арзонлашган.

Душанба куни эрталаб  соат 7.58 ҳолатида Шимолий Америка нефти ҳисобланган Брент маркасининг июнь ойи учун фьючерс нархлари 4,15 фоизга арзонлашиб, бир баррели  26,78 долларга баҳоланди,  WTI  маркасидаги нефтнинг май ойи учун фьючерс нархи 4,6 фоизга арзонлашиб,  ҳар бир баррели  20,51 доллар қилиб белгиланди.

Жаҳон қора олтин бозори ҳамон коронавирус пандемияси таъсири остида қолмоқда. Чунки дунёда ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг пасайиши, транспорт қатновларининг қисқариши энергетикага, жумладан нефтга бўлган глобал талабни ҳам тушириб юборди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech