04 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,4 °C

Саноат
14 Мая  2020 818

Навоийда автомобиль заводи

Навоий Эркин иқтисодий зонасида Хитой автомобиллари йиғилади.

Навоий вилоятидаги эркин иқтисодий зонасида яқин кунларда “Navoiy – motors” Ўзбекистон-Эрон қўшма корхонаси барпо этилади, деб хабар беради УзА.

Умумий қиймати 12 миллион долларга тенг бўлган ушбу лойиҳа доирасида Хитойнинг “Oshan” бренди остида ишлаб чиқарилаётган автомобилларини эндиликда Навоийда ҳам йиғиш ва ички бозорга чиқариш режалаштирилмоқда.

Йилига 30 минг дона автоулов ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада дастлаб, ички бозор учун замонавий йўл танламас, пикап, минивен каби кузовли автомобиллар йиғишни йўлга қўйиш режалаштирилган. Шунингдек, корхонада 200 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Заводнинг ишга туширилиши жорий йил якунига қадар режалаштирилган. Айни пайтда мазкур корхонада қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech