12 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,4 °C

Маданият
9 Окт  2019 1078

Тарихда биринчи бор ўзбек киноси “Оскар” мукофотининг сара фильмлари рўйхатига киритилди

“Оскар” мукофотининг”Энг яхши хорижий фильм” тоифасига даъвогар фильмлар рўйхати маълум бўлди. Бу йўналишда 93 та мамлакатдан, шу жумладан, 3 та илк бор қатнашаётган мамлакатлардан – Ўзбекистон, Гана ва Нигериядан илк бор ариза тушган. Бу ҳақда “Ўзбеккино” миллий агентлиги хабар қилади.  

Киноакадемиянинг тартиб-қоидаларига кўра, картина 40 дақиқалик бўлиб, АҚШ ҳудудидан ташқарида яратилган ва қаҳрамонлар суҳбати инглиз тилида эмас, бошқа тилда бўлиши талаб этилади. 

Аввал бу йўналиш «Хорижий тилдаги энг яхши фильм», деб аталган, аммо жорий йилдан янги ном билан атала бошлаган.

Маълумот учун: “Ўзбеккино” миллий агентлиги “Оскар” мукофотига Умид Ҳамдамовнинг “Иссиқ нон” фильмини тавсия қилган. Мазкур кинотасма XXVIII “Киношок” фестивалининг бош совринига сазовор бўлган.

Фильмда бош роллардан бирини ижро этган актриса Феруза Саидова энг яхши аёл роли учун махсус мукофотни қўлга киритди. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech