09 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,6 °C

Ҳарбий
10 Мар  2020 766

НАТО услублари ўзлаштирилди

Беш кун давомида НАТО мутахассилари ҳарбий хизматчилар учун ўқув машғулотлари  ўтказдилар.

Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) мутахассислари – майор Эндрю Картер (Буюк Британия), полковник Ян Стинисен, капитан Брит Молл ва Хут хоним (Голландия) иштирокида «НАТО операцияларида «ҳуқуқ» мавзусида ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Қуролли Кучлар академияси профессор-ўқитувчилари ҳамда ҳарбий хавфсизлик ва давлат мудофааси факультети тингловчилари учун ташкиллаштирилган мазкур ўқув машғулотлари беш кун давом этди.

Хорижлик мутахассислар Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти дастури асосида Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига ҳуқуқ йўналишида маърузалар ўқишди. Ўқув машғулотлари якунида тингловчиларга НАТОнинг махсус сертификатлари берилди.

Ўз навбатида гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси полковник Раҳимжон Обидов меҳмонларга Қуролли Кучлар академиясида ҳарбий ҳуқуқ фани бўйича зарур маълумотларни бериб, ўтказилган ўқув машғулотларида томонлар кўзланган мақсадларга эришганини таъкидлади, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech