16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,2 °C

Воқеа-ҳодисалар
23 Авг  2019 550

Болалар майдончасидан Тан сулоласи мероси топилди

Хитойнинг Шаньси провинциясида ишчилар спорт майдончаси қуриш учун ажратилган участкадан Тан сулоласи (618-907 йил) ҳукмронлиги даврига тааллуқли ва яхши сақланган қабрни топишди.

Илгари бу ер болалар ўйин майдончаси бўлган. Уни қайта қуриш чоғи ишчилар аввалига текис терилган тошларга, сўнг деворий суратлар ва сопол буюмларга дуч келишди, дея хабар беради The History Blog.

Кейин худди ўша жойда қазиш ишлари олиб борилди. Қабртошдаги ўйма сурат ва нақшлар қабр нуфузли шахсга тегишли эканини кўрсатади. Унинг шахси ва мақоми аниқланмоқда.

Унинг яқинида эса мактаб биноси бор. Эҳтимол, қабр унинг остига қараб кетган ва қазишни давом эттириш учун бинони бузиш лозим бўлади. Бу борадаги музокаралар ҳали тугагани йўқ. Спорт майдончаси қурилиши эса тўхтатиб қўйилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech