17 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,6 °C

Спорт
4 Окт  2019 921

Қизларимиз бокс бўйича жаҳон чемпионатида иштирокни муваффақиятли бошладилар

Россия Федерациясининг Улан-Уде шаҳрида аёллар ўртасида бокс бўйича жаҳон чемпионати бошланди. Мусобақанинг биринчи кунида икки нафар ҳамюртимиз ғалаба қозонди.

48 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Гуласал Султоналиева Қозоғистон вакили Алуа Балкибекова устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Яна бир қизимиз Турсуной Раҳимова (51 кг) марокашлик Ясмина Муттақийга имконият қолдирмади ва жангни ўз фойдасига ҳал қилди, дея хабар беради Миллий Олимпия қўмитаси.

Бугун саралаш доирасида яна икки ҳамюртимиз рингга кўтарилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech