24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,3 °C

Биласизми?
14 Авг  2019 287

НАСАда сайёралараро парвозлар учун ядровий реактор яратилади

НАСА муҳандислари келажакда Ой ва ҳатто, Марсда колонияларга асос солишга ёрдам берадиган ихчам ва ишончли юқори самарали ядровий реактор билан боғлиқ Kilopower лойиҳаси ҳақида гапириб беришди.

Kilopower номи билан маълум экспериментал митти ядровий реактор Ердан ташқарида парвоздаги авантпост (илгарироққа қўйилган соқчи пост)ларни қувватлантиришга мўлжалланган. 2022 йилда у космосдаги синовга тайёр бўлиши мумкин. Бу Нью-Мексико шаҳрида жойлашган Энергетика вазирлигининг Лос-Аламос миллий лабораториясидаги лойиҳа раҳбари томонидан эълон қилинди.

Яқинда эфирга узатилган телеконференцияда лойиҳа раҳбари Патрик МакКлюр уни «уч йил ичида парвозга тайёр бўлади», деб айтди. Бундай реакторларнинг биттаси 10 киловаттгача электр энергиясини ишлаб чиқариши мумкин ва бу бир неча уйни электр энергияси билан таъминлаш учун етарли бўлади. НАСАдагиларнинг илгарилаб кетиб айтишларича, Kilopower нинг 4-энергия блоки камида 10 йил давомида мунтазам парвоздаги аванпост учун энергия манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин экан.

2018 йилнинг январь ойида тизим бир қатор синовлардан ўтганида, НАСАнинг энергия сақлаш соҳасидаги бош технологи Ли Мейсон агентликка «экстремал шароитларда ишлашга қодир қувват манбаи» кераклигини айтган. Kilopower ҳатто, Марснинг ноқулай ҳудудларига ҳам йўл очади, масалан, муз конлари шаклидаги потенциал сув захиралари учраши мумкин бўлган Шимолий кенгликларига. Ушбу реактор Ойга жойлаштирилиши мумкин, натижада инсон турли жинслардан намуналар олиш, келажакда эса ҳақиқий Ой шахталарини қуриш имкониятига эга бўлади.

Албатта, бундай кўламдаги лойиҳалар ўнлаб турли сабабларга кўра, кечиктирилиши мумкин (Жеймс Уэбб номли телескоп бунга ёрқин мисол), шу боис реакторнинг росмана ишга туширилиши 2020 йилнинг ўрталарида содир бўлиши кутилмоқда. Бироқ бу НАСАнинг жорий режасига мос келади (эслатиб ўтамиз, у 2030 йилгача олдиндан режалаштириб бўлинган). Хуллас, бунда энг катта муаммо — Марс ва Ойда ишлаб чиқариш базасини яратиш учун барқарор ва ишончли энергия манбаини яратиш, у эса тез орада ҳал қилиниши мумкин, деб хабар https://www.popmech.ru/technologies/news-498972-nasa-pokazalo-novye-skafandry/ беради «Популярная механика» нашри.

 

 

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech