06 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -3,9 °C

Биласизми?
3 Июл  2019 1425

НАСА «Orion» кемасини эвакуация қилиш тизимини синовдан ўтказди

НАСА келажакда бошқариладиган «Orion» кемаси эвакуация тизимини муваффақиятли синовдан ўтказди ва тест парвози жараёни тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Узоқ космосга, яъни Ой ва Марсга парвозлар учун мўлжалланадиган капсуланинг макети жойланган кема Канаверал (Флорида штати) космодромидан ҳавога кўтарилди. Парвознинг 55-сониясида эвакуация тизими автоматик тарзда ишга туширилди, ташувчи қурилмадан капсула четга «чиқариб юборилди».

«Ҳаммаси режалаштирилганидек ажойиб бўлди», дейди НАСА вакиласи маҳкама сайтидаги жонли эфир чоғида.

НАСА сешанба куни журналистлар учун брифинг ўтказди, ўтказилган синов натижалари ҳақида батафсил маълумот берди.

Синов тахминан уч дақиқа давом этди ва келажакда ичида астронавтлар бўладиган капсулани океанга ташлаш билан якунланди. Охирги сонияларда капсуладаги синов парвози ҳақида маълумот тўплаган датчиклар туширилган.

НАСА ўтган даврда нафақат эвакуация тизимини синаб кўришга, балки парвоз жараёни ҳақида барча маълумотларни тўплашга муваффақ бўлишига умид қилмоқда. Уларни 900 турли сенсорлар тўплайди, дея хабар беради rambler.ru.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech