16 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,9 °C

Олимлар дейдики...
19 Сен  2019 517

НАСА олимлари Ер атмосферасида карбонад ангидрид гази миқдори ошганини таъкидлади

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Ер сайёраси атмосферасида 2019 йилнинг авустида 2018 йилнинг шу даврига қараганда – карбонад ангидрид гази (СО2) миқдори 3 бандга ошганини ва инсонларнинг энди ҳавога ис гази ажралиб чиқиши ва глобал исишни тўхтатиб тура олмасликларини маълум қилишди. Бу ҳақдаги барча маълумотлар НАСАнинг Twitter ида келтирилган.

Хабарда келтирилишича, карбонад ангидриднинг ҳавога чиқарилиши йилдан-йилга мунтазам ошиб бормоқда. Аммо кўрсаткичларнинг ёзда камайиб, қиш ойларида ошиб кетиши кузатилади. Бироқ Ер сайёрасидаги ишлаб чиқариш технологияларини, саноатни углеродсиз кўринишга ўтказиш қисқа давр ичида амалга ошадиган иш эмас, боз устига, жуда улкан сарф-харажатларни талаб этади. «Яшил» лойиҳаларнинг ҳам ўзини намоён қила бошлашига яна энг камида 25-30 йил керак бўлўлиши келтирилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech