17 Февраль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7 °C

Биласизми?
11 Фев  2019 416

Қумга чизсангиз жарима тўлайсиз ёки қамаласиз

Испанияда қумга чизган ва тошлар билан селфи қилганлар жаримага тортилиши ёки қамалиши белгилаб қўйилди.

Хорижий нашрлардан бирида Гранд-Канария оролига сайёҳлар тез-тез қадам ранжида қилиб туриши келтирилади. Улар табиийки, қумга ёки тошга чизиб, ўзи ҳақида қандайдир эсдалик қолдиришга интиладилар.

«The Sun» нашрида келтирилишича, 400 гектар майдонни эгаллаган қум барханлари орол экотизимининг ажралмас бир бўлаги ҳисобланади. Бу ерда турли граффитлар, доира-ю, бошқа «санъат асарлари»ни учратиш мумкин.

Нашр эълон қилган мақолада келтирилишича, бундай ишлар ноқонунийдир. Уни бузганлар эса том маънода 600 евро жаримага тортилиши ёки қамоқ муддати олиши мумкин.

thesun сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech