20 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18 °C

Мамлакатимизда
10 Апр  2019 819

Намангандаги сайёр қабулда 161 мурожаат жойида ҳал этилди

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси томонидан жойларда вазирлик ва идоралар, секторлар раҳбарларининг сайёр қабуллари йўлга қўйилди.

Хусусан, Наманган вилоятида ҳам сектор раҳбарлари, вилоятдаги бошқарма ва идоралар бошлиқлари ҳамда бошқа мутасаддилар иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Қабул давомида вилоятнинг барча туманларидан келган фуқаролар томонидан уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, банк, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаолияти, соғлиқни сақлаш, бандлик, тадбиркорлик, фермер хўжалиги ва бошқа масалаларга оид 311 та  мурожаат келиб тушди.

Мурожаатларнинг 161 таси жойида ижобий ҳал этилди. 10 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган 140 таси қонунчиликда белгиланган муддатларда ўрганилиб, чора кўриш учун тегишли ташкилот ва идораларга юборилди ва ижроси таъминланадиган бўлди.

Жумладан, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 6 та имтиёзли даволаниш учун ордер, 4 та ногиронлик аравачаси, 5 та сиҳатгоҳларга йўлланма ва яна эшитиш мосламаси, ортопедик воситалар берилди.

Бундан ташқари, давлат хизматлари маркази томонидан 166 та, жумладан 45 нафар фуқарога СТИР берилди. Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли қарори бўйича 96 та, мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш бўйича хизматлар кўрсатилиб, 25 та ариза қабул қилинди.

Бу каби қабуллар фуқароларнинг адолат излаб идорама-идора юриши ёки пойтахтга овора бўлиб келиб-кетишининг олдини олиб, муаммони жойида ҳал қилиш имконини бермоқда. Энг муҳими, Республика даражасидаги раҳбарларнинг халқ ҳузурига бораётгани қуйи тизимлардан ҳал бўлмаётган масалаларнинг ҳал қилинишига ёрдам бермоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech