08 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,2 °C

Туризм
18 Июн  2020 2033

Сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида

Бухоро кўчаларида сайёҳлар учун йўл кўрсаткичлари ўрнатилди.

Юртимизда карантин талабларининг юмшатилиши, ички туризмни босқичма-босқич йўлга қўйилиши, республикамизнинг бир нечта вилоятлари ўртасида транспорт қатновларни қайта тикланиши туфайли маҳаллий меҳмонлар ташрифи яна ортиб бормоқда.

Шу боисдан, саёҳат давомида меҳмонлар эркин ҳаракатланишлари учун Бухоро шаҳри бўйлаб асосий туризм объектларига олиб борувчи йўлларда «Туризм соҳасида навигация тизимининг ахборот белгилари» давлат стандарти умумий талабларига асосан ягона шаклдаги туристик ахборот кўрсаткичларини ўрнатиляпти.

Жумладан, Бухоро вилояти туризмни ривожлантириш департаменти масъул ходимлари томонидан «Арабон» туризм кўчасида ва «Жўрабек» карвон саройи атрофида бир қанча янги ва замонавий стандартлар асосидаги йўл кўрсатгичлари ўрнатилган, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech