16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,4 °C

Воқеа-ҳодисалар
28 Авг  2019 1948

Пуэрто-Рикога «Дориан» шторми яқинлашмоқда

Оролга яқинлашганда штормнинг тўфонга айланиши тахмин қилинмоқда.

Маҳаллий аҳоли 2017 йилдаги «Мария» тўфони келтирган ҳалокатли оқибатларни жуда яхши эслайди. Ўшанда 3000 киши ҳалок бўлганди.

Бундай фожиали оқибатларнинг такрорланишига йўл қўймаслик учун аҳоли муайян чоралар кўрмоқда: автоуловларни ёнилғи билан тўлдириб, барча керакли нарсаларни, шу жумладан, генераторларни ҳам сотиб олишмоқда.

Об-ҳаво соҳаси мутахассисларининг маълумотига кўра, ҳафта охирига келиб, табиий офат Багама ороллари ва Флорида штатига етиб келиши мумкин.

Пуэрто-Рико ва унга қўшни Доминикан Республикасида фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech