04 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,6 °C

Урбанизация
14 Янв  2020 1744

Яқин икки йилга улкан қурилиш мўлжалланмоқда

Президентимизнинг 2020 йил 10 январдаги «2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Портал pv.uz/«Правда Востока»/14 январь. Қарорда 2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланган бўлиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади:

- 2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг асосий параметрларини;

- 2020-2022 йилларда ижтимоий, уй-жой, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаси объектларини ишга туширишнинг асосий параметрларини;

- Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг мақсадли дастурларини.

Маъмурий, муҳандислик-инфратузилма, сув хўжалиги, шунингдек, олий ўқув юртлари, умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар, мактабгача таълим муассасаларини, тиббиёт муассасалари объектлари ва бошқаларни қуриш ва реконструкция қилиш кўзда тутилади.

2020 йилнинг 1 февралига қадар «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech