
Саноат
17
Янв 2019
466
«Ўзпахтаёғ» АЖ негизида Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмаси ташкил этилади
Бунда тайёр ўсимлик ёғи импортини босқичма-босқич қисқартириш билан бир вақтда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни 90 фоизгача етказиш ва юқори қўшилган қийматли ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида ёғ-мой хом ашёлари олиб кириш ҳажмларини кўпайтириш вазифаси юклатилган.
2021 йилга қадар республикада муқобил мойли ўсимликлар етиштириш ҳажмларини кўпайтириш ҳисобига ёғ-мой хом ашёлари жамғариш миқдорини 100 минг тоннагача, 2021 йилга қадар ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш ҳажмларини 400 минг тоннагача етказиш белгиланган.
Ўз ахборотимиз.