04 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,4 °C

Хавфсизлик
2 Июл  2020 305

Мерседесга етиб олди

Бухоро вилояти Пешку тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 йўлининг Хоразм-Бухоро йўналишининг 395-километрида фожиа билан якун топган ЙТҲ содир этилди.

1 июль эрталаб Бухоро вилоят Пешку тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 йўлининг Хоразм-Бухоро йўналиши бўйлаб кетаётган «Cobalt» русумли автомашина ушбу йўлнинг 395-километрида ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб бораётган «Mercedes-Benz 1841 LS» русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилган.

Натижада «Cobalt» автомашинасининг 21 ёшли ҳайдовчиси ва 22 ёшли ҳамда 50 ёшли йўловчилар ҳодиса жойда вафот этганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Пешку туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб бориляпти, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech