22 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,5 °C

Ижтимоий ҳаёт
18 Дек  2019 1106

Музей ходимаси ишдан асоссиз равишда бўшатилганлиги анииқланди

Фуқаро Н.А. фуқаролик ишлари бўйича судларнинг ишга тиклашни рад этиш ҳақидаги қарорларидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига мурожаат йўллаган. Бу ҳақда бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилади.

Аниқланишича, Н.А. Ўзбекистон Давлат санъат музейи директорининг 21.08.2017 йилдаги 51-сонли буйруғи билан мазкур музейнинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимига ишга қабул қилиниб, 29.12.2017 йилдаги К-84-сонли буйруғига асосан у билан тузилган меҳнат шартномаси 04.01.2018 йилдан Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига асосан штатлар сони қисқарганлиги муносабати билан бекор қилинган.

Н.А.нинг ишга тиклаш ҳақидаги даъвоси ФИБ Миробод туманлараро судида кўрилиб, ушбу суднинг 31.05.2018 йилдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясининг 07.12.2018 йилдаги ажрими билан Н.А.нинг даъво талаблари рад этилган.

Мазкур суд қарорлари Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 27.05.2019 йилдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган.

Н.А.нинг мурожаати Бош прокуратурада кўриб чиқилиб, ушбу ҳолатда Н.А. ишдан асоссиз равишда бўшатилганлиги аниқланди.

Хусусан, меҳнат шартномаси бекор қилинган вақтда Н.А. Маданият вазирининг буйруғига кўра хизмат сафарида бўлганлиги ва ҳомиладор бўлганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар инобатга олинмасдан Меҳнат кодексининг 102 (ходимни огоҳлантириш), 137 (ҳомиладор аёл билан меҳнат шартномасини бекор қилишни чеклаш) ва бошқа моддалари талаблари бузилган.

Шунга кўра, Бош прокуратура томонидан юқоридаги суд қарорларига нисбатан 11.09.2019 йилда Олий Раёсатига протест киритилди.

Олий суд судлов ҳайъати томонидан иш янгидан кўриб чиқилиб, 04.11.2019 йилда Н.А.нинг даъво талаблари қаноатлантирилди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech