21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,3 °C

Туризм
26 Авг  2019 392

Мустақиллик байрами муносабати билан чегирмалар жорий этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда мустақилликнинг 28 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 5 сентябрь кунига қадар юртимиздаги 200 га яқин жойлаштириш воситалари (меҳмонхоналар ва оилавий меҳмон уйлари), 80 дан ортиқ транспорт воситалари (автобус, микроавтобус ва енгил автомобиллар) ҳамда 110 дан ортиқ умумий овқатланиш шохобчалари (кафе, ресторанлар ва б.) учун чегирмалар жорий этилганлигини маълум қилади. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундай ҳамкорликдаги ишларнинг давомли равишда амалга оширилаётганлиги давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик янада мустаҳкамланаётганлигидан далолат беради.

Ушбу турдаги тадбирларнинг амалга оширилиши аҳолининг оилавий дам олиш кунларини мазмунли ташкиллаштириш ҳамда юртимизнинг ўзига хос масканлари билан яқиндан танишиш имконини беради. 

Аввалроқ “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан байрам арафасида ички йўналишдаги қатновларга 10 фоиздан 50 фоизгача чегирмалар жорий қилингани ҳақида хабар бергандик.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech