21 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,1 °C

Маданият
26 Апр  2019 558

Мусиқа ва санъат мактабларида ишлаётган 8 минг педагогнинг малакаси оширилмаган

Ҳудудлардаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида 4045 нафар олий маълумотли мутахассис ўқитувчиларга бўлган талаб аниқланди.

Хусусан, бу кўрсаткич, Қорақалпоғистон Республикасида 278 нафарни, Андижонда 360, Бухорода 187, Жиззахда 249, Қашқадарёда 434, Навоийда 177, Наманганда 285, Самарқандда 302, Сирдарёда 322, Сурхондарёда 368, Тошкент вилоятида 434, Фарғонада 165, Хоразмда 196, Тошкент шаҳрида 288 нафарни ташкил этмоқда.

Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаевнинг маълум қилишича, ҳудудлардаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқитувчиларга бўлган талабни аниқлаш борасида камида уч йил меҳнат стажига эга 5535 нафар мутахассиснинг рўйхати ҳудудлар кесимида шакллантирилди.

Шунингдек, болалар мусиқа ва санъат мактабларида фаолият юритаётган 8000 нафар педагог кадрларнинг малакаси оширилмаганлиги қайд этиб ўтилган.

Маълумот учун, мусиқа ва санъат мактаблари 2008 йилдан 2017 йилгача Халқ таълими вазирлиги тасарруфида бўлган. 2017 йилда яна Маданият вазирлиги тимизимига ўтказилган. Бу йиллар давомида умуман малака ошириш тизими бўлмаганлиги аниқланган ва камчиликлар кўриниб қолган.

Кутубхоналар ҳақида яна бир муҳим маълумот.

94 та кўзи ожизлар кутубхоналари филиалларининг ўз биносига эга эмаслиги ҳамда 7 та кўзи ожизлар кутубхоналари филиалларининг бино ва хоналари авария ҳолатида экани маълум қилинган. Жорий йилда 3 та ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Сирдарё) Кўзи ожизлар кутубхоналарининг янги биноларини қуриш ҳамда авария ҳолатида жойлашган 5 та ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси 2, Сирдарё 1, Хоразм 1, Сурхондарё 1) Кўзи ожизлар кутубхоналарини бошқа биноларга кўчириш ва уларнинг филиалларига хоналар ажратиш белгиланган.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Сирдарё Кўзи ожизлар кутубхоналарининг янги биноларини қуриш техник-иқтисодий ҳисоб лойиҳалари ишлаб чиқилиб, лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан қурилиш ва таъмирлаш ишлари 2019 йил 3 чорагидан бошланиши режалаштирилган.

Хайрли ишлар самарасини эса вақт кўрсатади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech