07 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +4,6 °C

Ҳарбий
5 Мар  2019 1971

Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчи аёллари ўртасида спартакиада ўтказилди

Мудофаа вазирлиги спорт клубида вазирлик қўшинларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи аёллар ўртасида спартакиада бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Спортнинг 7 тури бўйича ўтказилган мусобақаларда жами 15 та жамоа, 200 нафарга яқин спортсевар ҳарбий хизматчи аёл иштирок этди.

Умумжамоа ҳисобида Қуролли Кучлар академияси вакиллари биринчи, Мудофаа вазирлиги марказий аппарати ва Марказий алоқа тугуни жамоаси иккинчи, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти номидан қатнашган аёллар учинчи ўринга сазовор бўлди.

Ғолибларга ташкилий қўмита томонидан фахрий ёрлиқ, медаллар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech