20 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +41,2 °C

Спорт
22 Апр  2019 915

Муаттар Набиева Осиё чемпионатида 3 та бронза медалини қўлга киритди

Айни кунларда оғир атлетика бўйича ҳам Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда. Хитойнинг Нинбо шаҳрида кечаётган қитъа биринчилигида терма жамоамиз дастлабки медалини қўлга киритди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Аёллар ўртасида -55 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз Муаттар Набиева мусобақада 3 та бронза медалига сазовор бўлди. Юртдошимиз даст кўтаришда 91, силтаб кўтаришда 113 килогармм натижа қайд этиб ҳар икки машқ ва умумий ҳисоб (204 кг) бўйича учинчи ўринни эгаллади.

Оғир атлетика, Осиё чемпионати. Хитой
Аёллар, -55 кг.
1. Циюн Ляо (Хитой) – 224 кг (96 кг + 128 кг)
2. Хидилин Диаз (Филиппин) – 209 кг (94 кг + 115 кг)
3. Муаттар Набиева (Ўзбекистон) – 204 кг (91 кг + 113 кг)

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech