16 Февраль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,7 °C

Ижтимоий ҳаёт
18 Янв  2019 525

Муаммолар уйма-уй юриб аниқланади

Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Сурат mahallakengashi.uz

Унга кўра 2019 йил 1 февралдан Халқ қабулхоналари муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлайди ва ҳал қилади, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи тизим яратилади, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Ҳудудлар маҳаллалар ва хонадонлар кесимида таҳлил қилинади, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан қисқа (1 йиллик) ва ўрта муддатли тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.

Ушбу режаларни ижроси Президент Администрацияси томонидан бевосита назорат қилинади.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган аҳоли пунктлари рўйхати Халқ қабулхоналари билан келишиб шакллантирилади.

Фармон билан Халқ қабулхоналарига қўшимча ҳуқуқ ва вазифалар юкланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech