22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,8 °C

Хавфсизлик
7 Сен  2019 450

Мўйноқда ноқонуний овчилар қўмита ходимлари машинасига ўқ узди

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари томонидан Мўйноқ туманидаги “Қазақдарья” овул фуқаролар йиғинида ўтказилган рейд вақтида ноқонуний овчилар қўмита ходимларининг машинасига зарар етказиб, воқеа жойидан қочиб кетган, дея хабар қилади бош прокуратура матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 5 сентябрь куни соат 06:30 ларда қўмита ходимлари Т.Торениязов, Д.Каллибеков ва А.Калимбетовлар “Қазақдарья” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Акпеткей” кўллар тизимида рейд ўтказади. Рейд вақтида, давлат рақами бўлмаган “УАЗ” русумли автомашинада бўлган ноқонуний ов билан шуғулланиб келган 5 нафар фуқаролар инспекторларнинг қонуний талабига бўйсинмасдан, воқеа жойидан қочиб кетишни кўзлаб, қўмита ходимлари бошқарувидаги давлат рақами 95 Y 469 GA бўлган автомашина балонига ўқ отар ов милтиғи билан ўқ узиб, воқеа жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мўйноқ туман прокуратураси томоиндан 2019 йил 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ноқонуний ов билан шуғулланиб келган фуқароларнинг шахси аниқланиб, улардан 3 нафари ушланган.

Шунингдек, тезкор ходимлар томонидан қолган 2 нафар фуқаролар қидирилмоқда. Ноқонуний ов билан шуғулланиб келган фуқаролар бошқарувидаги “УАЗ” русумли автомашинанинг давлат рақами аниқланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech