02 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,6 °C

Мамлакатимизда
26 Мар  2020 267

«Москва – Бухоро» авиарейсида 249 нафар ватандошимиз Бухорога олиб келинди

25 мартда Россия Федерациясидан Бухорога ватандошларимиз олиб келинди.

Коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича вилоят штабининг маълум қилишича, 25 март куни кечга яқин Россия Федерациясидан 604-сонли рейс билан «Москва – Бухоро» йўналишида учиб келган авиарейс Бухоро халқаро аэропортида қабул қилинди.

Самолёт бортида бўлган 249 нафар ватандошларимиз карантин тартиб-қоидалари асосида кутиб олинди. Олиб келинганларнинг 213 нафари эркак, 36 нафари аёл. Улар орасида вояга етмаганлар эса 31 нафарни, 60 ёшдан ошганлар эса 7 нафарни ташкил этмоқда.

Фуқароларнинг 10 нафарида кўнгил айниши ва ўзларини ҳолсиз сезиш ҳолатлари кузатилганлиги боис зудлик билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Қолган йўловчиларнинг ҳар бирига нисбатан тиббий-профилактик нуқтаи назаридан қаттиқ назорат ўрнатилиб карантинга олинган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech