26 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,5 °C

Спорт
25 Фев  2019 680

МОҚдан навбатдаги йирик лойиҳа: Жаҳон спорти афсонаси Елена Исинбаева «Нафосат-2019» меҳмони бўлади

Ўзбек спорти тарихида илк маротаба халқаро аёллар кунига бағишланган катта спорт байрами – «Нафосат-2019» аёллар спартакиадаси бўлиб ўтади. Мусобақа Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида, аёллар орасида спорт ва жисмоний тарбияни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилади, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

 

Айни пайтда Республикамиз бўйлаб мусобақанинг саралаш баҳслари давом этмоқда. Беллашувлар спортнинг гандбол, волейбол, баскетбол, бадминтон, стол тенниси ва велоспорт турлари бўйича ўтказилади. Режага кўра, 1-2 март кунлари пойтахтимизда финал баҳслари бўлиб ўтади. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишади. “Нафосат-2019” спартакиадасининг тақдирлаш ва тантанали ёпилиш маросими эса 3 март куни «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Тантанали ёпилиш маросими юқори савияда ташкил қилиниши кутилмоқда. Тадбирга енгил атлетиканинг лангарчўп билан сакраш йўналишида икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони (2004, 2008), уч карра жаҳон чемпиони, ёпиқ иншоотлардаги жаҳон чемпионатининг тўрт карра ғолибаси, Европа чемпиони, 28 маротаба жаҳон рекордини ўрнатган афсонавий Елена Исинбаева ташриф буюради. Шу куни мухлислар ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари иштирокидаги концерт дастурига ҳам гувоҳ бўлишлари мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech