20 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28 °C

Молия
10 Янв  2019 1145

Молия вазирига ўринбосар тайинланди

Ғолиб Аблакулович Холжигитов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг директориЎзбекситон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари лавомизимига тайинланди.

Ғолиб Холжигитов 1979 йилда туғилган, маълумоти олий, молиячи, иқтисодчи. 2001 йилда Шимолий Аризона университети (АҚШ), 2004 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва 2012 йилда Гарвард университетларини (АҚШ) тамомлаган.

Молия вазирлигида иш фаолиятини 2001 йилда бошлаган. 2004-2011 йилларда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш эксперт гуруҳи раҳбари, Марказ директори вазифасини бажарувчи ва Марказ директори бўлган. 2016-2018 йилларда “UBS Global Wealth Management” корпорациясининг хусусий капитал ва молиявий технологияларни бошқариш масаласида автоматлаштириш ва роботлаштириш хизматларни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежери (АҚШ) сифатида фаолият олиб борган.

Ғолиб Холжигитов 2018 йилдан ҳозирги кунга қадар “Bank of America Merril Lynch” корпорациясининг молиявий технологиялар масалалари бўйича лойиҳалар менежери (АҚШ) лавозимида ишлаган.

Молия вазирлиги Матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech